09:34, 30 Март 2021 | GMT +5
Охирги сутка давомида Қозоғистонда 1445 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 1445 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.
Айни пайтда Қозоғистонда жами 243 318 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 863 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 218 031 нафарга етди.