20:37, 12 Май 2023 | GMT +5
Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида қозоғистонликлар битта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Жанубий Кореянинг Чинжу шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси яна битта кумуш ва бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Артем Антропов ва Андас Самарқанов 109 килограмм вазнда қитъа миқёсидаги баҳсларда иштирок этди. Мусобақа давомида Артем кумуш, Андас бронза медалини қўлга киритди.
Артем Антропов 2000 йил 23 январда туғилган.
Бунгача у 2020 ва 2022 йилларда катталар ўртасида Осиё чемпиони, 2017 йилда эса ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлганди.
Андас Самарқанов катталар ўртасидаги мусобақада илк бор иштирок этяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик Нурғиса Адилетули Осиё чемпиони бўлганди.
Муаллиф: Адилжан Умбет