Одамлар гавжум жойларда ниқоб тақишни маслаҳат берамиз – ҚР Бош санитария врачи
«Республикамизда коронавирус инфексияси бўйича эпидемиологик вазият барқарор. Сўнгги икки ҳафта ичида касалланиш камайди. Бир кунда CОVID-19 учун ПЗР натижаси мусбат бўлган 120 тагача ва CОVID-19 учун ПЗР натижаси манфий бўлган 10 тагача ҳолат қайд этилади. Олдинги ҳафтага нисбатан ўтган ҳафтада касалланиш кўрсаткичи 1,7 баробарга камайди», — деди у Марказий сайлов комиссияси йиғилишида.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, республика ва барча вилоятлар яшил зонага киритилган.
Бундан ташқари, 7 та вилоятда (Чимкент шаҳри, Алмати, Атирау, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай, Манғистау вилоятлари) R кўрсаткичи 1 дан юқори.
Шу муносабат билан яна бир бор эслатиб ўтмоқчиманки, бош давлат санитария врачи қарорига кўра, R кўрсаткичи 1 дан юқори бўлса, аҳоли гавжум жойларда ниқоб тақиш тавсия этилади, – деди Айжан Есмағамбетова.
Муаллиф: Марлан Жиембай