ОЧ: Қозоғистон ёшлари 3 та олтин медални қўлга киритди
ASTANА. Кazinform - Вьетнамнинг Вунгтау шаҳрида кураш бўйича 17-23 ёшли полвонлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи куни бўлиб ўтди.

18 июнь куни юнон-рум кураши бўйича 7 вазн тоифасида ғолиблар аниқланди. 23 ёшгача бўлган Қозоғистон терма жамоа аъзолари 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Терма жамоадан Исхар Курбаев (60 кг), Бағдат Сабаз (67 кг), Ақжан Иқласов (77 кг) чемпион, Юсуф Мациев (97 кг), Жоҳар Узаров (130 кг) кумуш, Диас Қалтай (82 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Бугун, 19 июнь куни ҚР терма жамоасидан Ерасил Мамирбеков (55 кг), Ондасин Хамитов (63 кг), Серғази Абдиқадир (72 кг), Мақсат Сайлау (87 кг) медаллар учун кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон камондан отиш бўйича Осиё кубогида бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.