Об-ҳаво маълумоти: Қозоғистонда бугун кучли иссиқ бўлади

«Қазгидромет» РДК прогнозига кўра, республика бўйлаб шамол кучаяди. Республиканинг қолган ҳудудларида эса ёғингарчиликсиз ҳаво сақланиб туради.
Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Ақтўбе, Манғистау, Қизилўрда вилоятлари аксарият қисмида, Улитау, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятларида, шимолда, Ақмўла ғарби, Қарағанди вилоятининг жанубида ҳаво жуда иссиқ бўлиши мумкин.
Жамбил, Қизилўрда, Манғистау вилоятлари аксарият ыисмида, жануб, ғарб, шимолда, Туркистон вилоятининг чўл ҳудудлари, жанубда, Атираунинг шимолида, Қостанайнинг жанубида, Қарағанда, Улитау, Жетису, Ақтўбе вилоятининг жануби, жануби-шарқида, Шимолий Қозоғистоннинг аксарият қисмида, шимолда, Алмати шаҳри марказида, Павлодар вилоятларининг шимоли-ғарби, шарқи ва жанубида кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.
Жетису вилоятининг аксарият қисмида, Ақмўла вилоятида, Абай вилояти шимолида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг жанубида, ғарбида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби ва шарқида юқори ёнғин хавфи сақланиб туради. Қостанай вилоятида, Ақтўбе вилоятининг ғарби ва шимолида кучли ёнғин хавфи бор.