Об-ҳаво: Қозоғистоннинг тўртта вилоятида огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ақтўбе, Алмати, Атирау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида об-ҳаво тўғрисида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга асосланиб.

10 декабр куни Ақтўбе вилоятида муз қотиши кутилмоқда. Шамол жануби-шарқдан эсади, жануби-ғарбий ва вилоят марказида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Алмати вилояти жанубида туман тушади. Алакол яқинидаги ҳудудларда шамол жануби-шарқдан секундига 18-23 м тезликда эсади.

11-12 декабрда вилоятнинг шимоли-ғарбий қисмида шамол шимоли-шарқдан эсади, тезлиги 15-20 м/с гача, Алакол яқинида 29 м/с гача ва ундан юқори тезликда эсади.

10 декабр куни Атирау вилоятининг шимоли, шарқи ва марказида туман тушиши, муз қотиши кутилмоқда.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимолий ва шимоли-ғарбида қор бўрони ва муз қотиши кутилмоқда. Шамол шарқдан шимоли-шарқдан вилоятнинг жануби-шарқида секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Сўнгги хабарлар
telegram