Об-ҳаво: Қозоғистонда март ойи қандай бўлади
«Дастлабки об-ҳаво маълумотларига кўра, март ойи илиқ ва ёмғирли бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати республиканинг аксарият ҳудудларида иқлим нормасидан 1-2 фоизга юқори, Ғарбий Қозоғистон ва Атирау вилоятларининг шимоли-ғарбий қисмида меъёрга яқин бўлиши кутилмоқда.
Март ойининг айрим кунларида мамлакат шимолида ва шарқида кундузи ҳаво ҳарорати 10 даражагача, жанубий ва ғарбий ҳудудларда 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда», - деди Данара Алимбаева Ҳукумат йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, март ойида республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик миқдори меъёрга яқин бўлиши кутилмоқда.
«Шимолий Қозоғистон вилоятида, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Ақмола вилоятларининг кўп қисмида ва Ақтўбе вилояти шимолида меъёрдан ортиқ. Ёғингарчилик шимолда ва шарқда, мамлакат жанубида ва ғарбида аралаш шаклда, асосан, ёмғир шаклида ёғади», - деди спикер.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев