15:21, 16 Март 2022 | GMT +5
ОАВ рақобатбардош ва мустақил бўлиши керак – ҚР Президенти
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев халққа мурожаатида оммавий ахборот воситаларининг ролига эътибор қаратди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Оммавий ахборот воситалари рақобатбардош ва эркин бўлиши керак. Бу тамойил бугунги кунда ҳар қандай цивилизациялашган давлат учун айниқса муҳимдир», - деди Президент.
Давлат раҳбарининг таъкидлаганидек, маҳаллий оммавий ахборот воситалари жамият эҳтиёжларидан келиб чиқиб ишлаши керак.
«Нодавлат сектор муҳим ижтимоий масалаларни кўтариб, уларни ҳар томонлама ҳал этишга кўмаклашмоқда. Ислоҳотларга тайёргарлик кўриш ва амалга оширишга жамоат ташкилотлари, фаолларни кенгроқ ва чуқурроқ жалб этиш зарур», - деди у.
Муаллиф: Али Ибраев