Нур-Султандаги этнофестивалда рақс жамоалари чиқиш қилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон халқи бирлиги куни арафасида ҚХА Нур-Султанда этник рақс фестивалини ўтказди, дея хабар беради Кazinform пойтахт ҳокимлиги сайтига таяниб.
None
None

Тадбир «Шабит» Қозоғистон Миллий санъат университетида бўлиб ўтди. Унда ўзбек, қирғиз, немис, арман, корейс, украин, поляк, чечен-ингуш, қорақалпоқ этник-маданий бирлашмалари вакиллари иштирок этди. Ижодий жамоалар замонавий рақснинг турли йўналишларини омма эътиборига ҳавола этди.

Тадбир ташкилотчиларининг таъкидлашича, этнофестивалдан кўзланган асосий мақсад – иштирокчиларнинг касб маҳоратини ошириш, ёш истеъдодларни аниқлаш, болалар рақс ижодини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, шунингдек, мамлакатда миллий бирлик ва тотувликни қўллаб-қувватлашдан иборат.




«Барча иштирокчилар ва томошабинларни халқ рақслари фестивалидек ажойиб байрам билан табриклайман. Бугун 10 та гуруҳ саҳнада чиқиш қилди, улар бошқа халқлар маданияти билан тез-тез танишишлари учун яна кўп бўлишини истардим – бу ҳам бирлаштиради, ҳам жипслаштиради», - дейди «Вайнах» ансамбли бадиий раҳбари Ҳанифа Мациева.

Фестиваль иштирокчилари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.







Сўнгги хабарлар