Нур-Султанда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди котибиятининг ХIХ йиғилиши бўлиб ўтмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди котибиятининг ХIХ йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун биз Котибият йиғилишида :аҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг 7 – съездини ташкил этиш устида ишлаяпмиз. Бугунги кунда ушбу форум долзарб муаммоларни муҳокама қилиш учун жуда муҳим халқаро майдонга айланди. Съезд тинчликни мустаҳкамлаш ва маданиятлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг етакчи намунасидир. Бу динлараро бағрикенглик ривожланишига ҳам ҳисса қўшади. Маълумки, Съезд биринчи марта 2003 йилда Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан чақирилган. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев форумнинг муваффақиятли ўтишига катта аҳамият беради», - деди ҚР Сенати Раиси Маулен Aшимбаев йиғилишни очиб.

Шу билан бирга, у биринчи учрашувдан буён платформа барча йирик конфессиялар вакилларини бирлаштирганини таъкидлади.

«Бизнинг форум ҳар доим етакчи маънавий етакчилар ва юқори даражадаги нуфузли сиёсатчилар томонидан қўллаб-қувватланади», - деди Сенат Раиси.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram