12:55, 24 Август 2020 | GMT +5
Нур-Султанда кам таъминланган оиланинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари учун 40 минг тг берилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахт ҳокими Алтай Кўлгинов шаҳар аҳолиси билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар беради Kazinform ҳокимият расмий сайтига асоланиб.

«Биз ҳар ҳафта аҳоли билан онлайн учрашув ўтказамиз. Бу «халқ овозини эшитадиган давлат» концепцияси доирасида фикр-мулоҳазаларни сезиларли даражада кучайтириш ва фуқароларга ёрдам бериш имконини беради. Суҳбатда турли мавзулар кўтарилди. Янги ўқув йилида биз нафақат болаларнинг қамровини, балки ўқув қуролларини сотиб олиш учун кам таъминланган оилаларга бериладиган ёрдам пулини 40 минг тенгега оширдик. Бу ёрдам пули кам таъминланган оиланинг ҳар бир боласига берилади. Масалан, агар оиланинг тўртта фарзанди бўлса, унда умумий миқдори 160 минг тенгени ташкил қилади. Шунингдек, бир қатор бошқа қўллаб-қувватлаш чоралари мавжуд», - деб ёзди Алтай Кўлгинов Instagram саҳифасида.