13:14, 05 Сентябрь 2022 | GMT +5
Нур-Султанда Ахмет Байтурсинули юбилейига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун маориф, қозоқ алифбоси ислоҳотчиси Ахмет Байтурсинули таваллуди муносабати билан Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё миллий университетида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform.

«Илмий-амалий анжуманда АҚШ, Венгрия, Туркия, Ўзбекистон, Россиядан олимлар иштирок этмоқда. Мақсадимиз янги Қозоғистонда улуғ маорифнинг тажрибаси, илмий ишлари, маданий, давлат, интеллектуал талабларини оммалаштиришдан иборат. Йил охиригача Ахмет Байтурсинулининг 12 жилдлик асарлари тўплами нашр этилади»
, — деди Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети ректори Ерлан Сидиқов.
Унинг фикрича, Ахмет Байтурсинулининг таълим, фан ва маданият соҳасидаги ташаббуслари «биринчи» сўзи билан бошланади.
«Унинг асарлари давлатчиликни модернизация қилиш қуролидир. Совет даврида, болшевизм даврида Байтурсинули ўз йўлимиз, маданиятимиз борлиги ҳақида очиқ гапирган эди. Ахмет Байтурсинули – халқнинг маънавий устози»
, — дея қўшимча қилди Ерлан Сидиқов.
Анжуман доирасида олимлар Ахмет Байтурсинов ва Алаш арбоблари ҳақидаги янги архив манбаларини тақдим этади.