Нур-Султанда 15 мингга яқин бола бепул ижодий тўгаракларга боради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида 45 та турли тўгараклар мавжуд. Унда 15 мингга яқин бола бепул иштирок этади. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳар маданият бошқармаси маданият ва санъат тадбирлари бўлими бошлиғи Салтанат Муксимова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Президентимиз ўтган йили болаларни оммавий спортга фаол жалб этиш, спорт секцияларини очиш, болалар тўгараклари фаолиятини янада фаоллаштириш вазифасини қўйган эди. Бу борада маданият тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилиб, давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ҳаётга татбиқ этилмоқда. Нур-Султан шаҳрида давлат ижодий тўгаракларидан ташқари спорт секциялари ҳам мавжуд. Бугунги кунда пойтахтимизда мутасадди идоралар томонидан тасдиқланган 59 турдаги ижодий тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Улардан 45 нафари ишлаяпти», - деди Салтанат Муксимова пойтахт ҳокимлигида ўтказилган онлайн матбуот анжуманида.

Унга кўра, бугунги кунда пойтахтимизда 15 мингга яқин бола ижодий тўгаракларда бепул қатнашмоқда.

«Болалар ва ўсмирлар ижодиёти тўгараклари асосан «Тинчлик ва келишув саройи», «Мустақиллик саройлари»да ташкил этилган. Болалар учун эшик доимо очиқ. Илгари ота-оналар фарзандларининг тўгараклар билан шуғулланиши учун пул тўлаган бўлса, эндиликда маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилиб, болалар ижодий тўгараклар, спорт секцияларида бепул қатнашиши мумкин», - деди у.

Шунингдек, маърузачи болалар ва ўсмирлар ўртасида оммавий спорт ва ижодий тўгараклар фаолиятини ташкил этиш ва тарғиб қилиш Маданият ва спорт ишлари вазирлиги зиммасига юкланганини эслатиб ўтди.


Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар