Нур-Султанда 14 мингдан ортиқ уй газ билан таъминланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида 14 мингдан ортиқ хонадонга газ етказиб берилди. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳрининг ҳокими ўринбосари Ермек Қизатов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Маълумки, пойтахтга газ ўтган йилдан бери кела бошлади. Бугунги кунга қадар 14 мингдан ортиқ хонадонга газ қувурлари тортилиб, етказиб берилди. Бугун газ хизмати пойтахтда ўтказилаётган «Қиш-2021» республика қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларида иштирок этмоқда. Чунки табиий газ хавфсизлиги ҳам муҳим. Яъни, газ турли хил фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун хавфнинг олдини олиш керак. Шу муносабат билан пойтахтни газлаштириш муносабати билан қўшимча мудофаа кучлари ишлаб чиқилмоқда. Ушбу соҳа мутахассислари газ хавфсизлиги учун жавобгар бўлади», - деди Ермек Қизатов.


Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар