Нур-Султан шаҳрининг 2022 йилдаги бюджети 665,5 миллиард тенге миқдорида белгиланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султан шаҳрининг 2022 йил учун аниқлаштирилган бюджети эълон қилинди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Бу ҳақда шаҳар иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бошқармаси бошлиғи Қайсар Манқараев жамоатчилик кенгаши вакиллари олдида маълум қилди.

«Активлар ва давлат харидлари бошқармасига коммунал мулк учун автомашиналар харид қилиш, Мустақиллик, Тинчлик ва келишув саройларини жорий таъмирлаш, жиҳозлар харид қилиш учун қўшимча 4 миллиард 120 миллион тенге ажратилмоқда.

8 миллиард 626 миллион тенгени маҳаллий ижро ҳокимияти захирасига ва фойдаланилмаган мақсадли трансфертларни молия бошқармасига қайтариш режалаштирилган», — деди бошқарма бошлиғи.

«Маслихат учун меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни чоп этиш ва капитал харажатлар учун иш ҳақи фондидан 59,4 миллион тенге ажратилган.

Инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармасига «Бизнес йўл харитаси» доирасидаги лойиҳаларни субсидиялаш учун қўшимча 2 миллиард тенге ажратилди.

«Рақамлаштириш ва давлат хизматлари департаменти жамоат жойларидаги видеокузатув тизимларини ижарага бериш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун қўшимча 537 миллион тенге олади, уларнинг маълумотлари «булут» платформасида сақланади», — деди Қайсар Манқараев.

Ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, Нур-Султан шаҳрининг 2022 йил учун аниқлаштирилган бюджетининг умумий миқдори 665 миллиард 508 миллион тенгени ташкил этади.

Сўнгги хабарлар
telegram