10:30, 09 Май 2022 | GMT +5
Нур-Султан шаҳрида футзал бўйича Yeleu Cup халқаро турнири якунланди
NUR-SULTAN. Кazinform - Россия терма жамоаси Нур-Султанда ўтказилган Yeleu Cup халқаро турнирида ғолиб чиқди, деб хабар беради Kazinform.

2002 йилдан буён ҳаваскор ва профессионал жамоалар иштирокида футзал мусобақалари ташкил этилиб келинмоқда.
Турнир 5-8 май кунлари Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон ва қўшни давлатлардан 16 та жамоа иштирок этди.
Қозоғистон футбол федерациясининг маълум қилишича, юбилей турнирида Россиянинг «Макушино» жамоаси ғолиб чиқди. Финалда пойтахтнинг «Сайран» жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Мусобақа ёпилиш маросимида Қозоғистон футбол федерацияси президенти Адилет Барменқулов иштирок этди.