Ноёб олмос Женева аукционида 43 миллион долларга сотилди

Олмос
Фото: Christie’s

Женевада бўлиб ўтган Christie's аукционида жуда кам учрайдиган кўк олмос 40 миллион доллардан (32 миллион фунт стерлинг) ортиқроққа сотилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги BBCга таяниб.

Bleu Royal деб номланган 17,61 каратли нок шаклидаги олмос 43,8 миллион долларга сотилди.

Маълум қилинишича, Bleu Royal 50 йил ичида биринчи марта ким ошди савдосига қўйилган.

Christie's маълумотларига кўра, сўнгги 250 йил ичида оғирлиги 10 каратдан ортиқ бўлган атиги учта ёрқин кўк олмос сотувга чиқарилган: 2010, 2014 ва 2016 йилларда.

2016 йилда 14,62 каратли Oppenheimer Blue олмоси 57 миллион доллардан кўпроққа сотилган.

Сўнгги хабарлар