18:27, 21 Декабрь 2021 | GMT +5
Ноябр ойида Қозоғистонда 3400 олтин қуйма сотилган
ALMATY. Kazinform – 2021 йил ноябр ойида иккинчи даражали банклар ва алоҳида нобанк айирбошлаш шохобчалари умумий оғирлиги 129,2 килограмм бўлган 3401 дона олтин қуймаларини сотди, дея хабар бермоқда Kazinform Қозоғистон Миллий банкининг расмий сайтига таяниб.
![None None](/static/img/plug.webp)
2017 йилда Миллий банк томонидан тозаланган олтин қуймаларини сотиш ва сотиб олиш дастури амалга оширилди. Дастур бошланганидан буён оғирлиги қарийб 2,6 тонна бўлган 71 631 та олтин қуйма сотилган.
Олтин қуйма беш хил вазнда мавжуд: 5, 10, 20, 50 ва 100 г. Харидорлар орасида энг машҳур тури 10 граммлик олтин қуйма ҳисобланади. Жами сотилган қуймалар ичида унинг улуши 28%ни ташкил этади.