10:36, 08 Октябрь 2025 | GMT +5
Номаълум шахслар Эквадор президенти кортежига ҳужум қилди
ASTANA. Kazinform — Канар провинциясида номаълум қуролли шахслар Эквадор президенти Даниэль Нобоаниннинг машинасига қарата ўт очди, деб хабар беради Report.

Исмини ошкор этмаган вазирнинг айтишича, давлат раҳбари тадбирга яқинлашар экан, 500 га яқин одам президент кортежини ўраб олиб, машиналарга тош отган.
«Президент машинасида ўқ излари топилди», — деди номаълум амалдор.
Эквадорнинг атроф-муҳит ва энергетика вазири Инес Манзано Нобоанга суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабар расман эълон қилинганидан кейин изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, президент жабрланмаган ва воқеа юзасидан беш киши ҳибсга олинган.