“Номад” хоккей жамоасининг Қитъа кубогидаги ўйинлар жадвали маълум бўлди
Қозоғистоннинг “Номад” жамоаси иштирокида бўлиб ўтадиган Қитъа кубоги жадвали маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Астана жамоаси мусобақанинг финал босқичида «Кардифф Девилз» (Уэльс), «Катовице» (Польша) ва «Хернинг Блю Фокс» (Дания) клублари билан баҳс олиб боради.
Ўйинлар 2024 йилнинг 12-14 январь кунлари бўлиб ўтади.
Ўйинлар санаси ва вақти:
13 январь. 2:00
"Номад" - "Кардифф"
13 январь. 21:00
«Хернинг Блю Фокс» - «Номад»
14 январь. 21:00
«Номад» - «Катовице».
Мусобақанинг финал босқичи Уэльс пойтахти Кардифф шаҳридаги 3000 мухлисга мўлжалланган “Виндико” аренасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, “Номад” ўз тарихида иккинчи бор мусобақанинг ушбу босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлмоқда.
Бунгача Қозоғистон терма жамоаси Латвиянинг “Земгалес” жамоасини 4:1, Уэльснинг “Кардифф Девилз” жамоасини 5:4, Франциянинг “Гренобл” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Е гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган эди.
Қитъа кубоги Халқаро хоккей федерацияси доирасида 1997 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда.
2018/2019 йилги турнирда шу пайтгача мамлакат шарафини ҳимоя қилган Кўкшетаунинг “Арлан” жамоаси бош совринни қўлга киритди.
Турли йилларда “Бейбарс” (Атирау), “Сариарқа” (Қарағанди), “Номад” (Астана) иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, «Қазцинк-Торпедо» (Ўскемен) бронза медалини қўлга киритди.
Муаллиф: Адилжан Умбет