Ноқонуний миграцияга қарши кураш Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитида асосий мавзуга айланди

LONDON. Kazinform - Англиянинг Оксфордшир графлигидаги Бленхейм саройида бўлиб ўтган Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитидаги асосий муҳокама мавзуси ноқонуний миграцияга қарши кураш бўлди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Ноқонуний миграцияга қарши кураш Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитида асосий мавзуга айланди
Фото: Тимур Дуйсекеев/ Kazinform

- Биз тўдаларни (одам контрабандачилари - муҳаррир эслатмаси) мағлуб этмоқчимиз, уларнинг бизнес моделини ўзгартирамиз ва чегараларимизни ҳимоя қиламиз, - деди Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер тадбир якунлари бўйича матбуот анжуманида.

Унинг қайд этишича, Буюк Британия Европа Иттифоқининг «Европол» полиция хизмати билан ҳамкорликни кучайтиради ва Словакия ва Словения каби давлатлар билан миграция соҳасида янги ҳамкорлик шартномалари тузади.

- Биз европалик ҳамкорларимиз билан тўдаларни бизнесдан чиқариш учун разведка маълумотлари, ахборот ва тажриба алмашиш учун ишлаймиз, — дея қўшимча қилди Стармер.

Ноқонуний миграциянинг асл сабабини бартараф этиш бартараф этиш юзасидан Британия бош вазири Африка ва Яқин Шарқдаги гуманитар ва таълим лойиҳаларини амалга ошириш учун 84 миллион фунт стерлинг ажратилишини маълум қилди.

- Бу гуманитар ва тиббий ёрдам, малака ошириш, бандликка кўмаклашиш ва таълим олиш имкониятини ўз ичига олади. Бу миграция инқирозини енгишнинг муҳим қисмидир, - деди Британия ҳукумати раҳбари.

Европа сиёсий ҳамжамияти саммити 2022 йилда Франция президенти Эммануэль Макрон ташаббуси билан Европа келажагини муҳокама қилиш учун ташкил этилган халқаро форумдир. Ушбу тўртинчи саммитда 35 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этди. Кейинги саммит ноябрь ойида Венгрияда, 2025 йилда эса Албания ва Данияда ўтказилади.

Муаллиф: Тимур Дуйсекеев

Сўнгги хабарлар