Нобель мукофоти совриндори Тараз шаҳрига ташриф буюрди
М.Х.Дулати номидаги Тараз минтақавий университетида Нобель мукофоти лауреати, БМТ Бош котибининг иқлим ўзгариши бўйича маслаҳатчиси Рае Квон Чунг билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform ҚР Фан ва олий таълим вазирлигига таяниб.
Рае Квон Чунг - Инчхон Миллий университети қошидаги Иқлим ўзгариши бўйича Фан ва технологияларни яқинлаштириш институтининг фахрий профессори. Пан Ги Мун жамғармасининг иқлим ва энергетика бўйича директорлар кенгаши аъзоси, “Глобал энергетика” мукофоти халқаро қўмитаси раиси.
Учрашувда профессор Рае Квон Чунг минтақадаги иқлим ўзгариши, сув ва экологик муаммолар ҳақида гапирди. Олимнинг фикрича, иқлим ўзгариши бутун инсоният учун катта хавф туғдирмоқда. Охирги 5 йил ичида глобал ҳарорат 1,5 баробар кўтарилди. 2050 йилга келиб ҳаво ҳарорати уч баравар кўтарилиши мумкин. Келажак авлодлар иқлим ўзгариши оқибатларига дуч келиши мумкин. Профессорнинг таъкидлашича, бу муаммони ҳал қилиш учун биринчи навбатда унинг пайдо бўлиш сабабини аниқлаш керак.
Рае Квон Чунг 1991 йилдан иқлим ўзгариши жараёнини ўрганишни бошлаган. Ўтказилган таҳлиллар асосида муаммонинг манбаи эркин бозор иқтисодиётининг оқибатлари деган хулосага келган. Саноат корхоналари томонидан чиқариладиган карбонат ангидрид иқлим ўзгаришига таъсир қилади. Кўп йиллардан буён олимлар иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш масаласини кўтариб келди, бироқ ҳеч қандай чора кўрилмади.
Профессор Рае Квон Чунг йиғилганларни яшил иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳисса қўшишга чақирди ва турли мисоллар келтирди.
М.Х.Дулати университети Корея технология университети билан IT соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича шартнома тузди.