Нигерияда қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform – Нигериянинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган Замфара штатида жиноий гуруҳ аъзолари томонидан амалга оширилган қуролли ҳужум натижасида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Anadolu.

Маълумотларга кўра, ҳужум Тофа туманида содир этилган. Қуролланган бандитлар маҳаллий аҳолига отишма очиб, ундан сўнг ўнлаб инсонларни ўғирлаб кетишган.
Нигерия бир неча йиллардан бери «Боко Харам» ва «ИШИД»нинг Ғарбий Африкадаги бўлими (ISWAP) каби террорчи гуруҳлар ва жиноий тузилмалар томонидан содир этиладиган зўравонликлар муаммосига дуч келмоқда.
Мамлакатда одам ўғирлаш жинояти учун ўлим жазоси назарда тутилган бўлса-да, айниқса товон пули талаб қилиш мақсадида амалга ошириладиган бундай жиноятлар ҳануз кенг тарқалган.
Бандитлар асосан мамлакатнинг шимолидаги қишлоқлар, мактаблар ва транспорт воситаларга доимий ҳужум қилиб келишмоқда.
Эслатиб ўтами, июнь ойида Нигерия хавфсизлик кучларининг Мали чегараси яқинидаги позицияларига қуролли ҳужум уюштирилиб, 34 аскар ҳалок бўлди, 14 нафари яраланди.