Нидерландиядаги турнирда қозоғистонлик боксчилар саккизта медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида бўлиб ўтган Eindhoven Cup халқаро турнирида қозоғистонлик боксчилар бешта олтин медални қўлга киритди.

Терма жамоамиз ўз вазн тоифаларида Даниял Сабит (50 кг), Абилайхан Жусипов (70 кг), Ерасил Жакпеков (80 кг), Даулет Толемисов (85 кг) ва Нурлан Сапарбай (90 кг дан юқори) шоҳсупага кўтарилди.
Шунингдек, терма жамоамиздан Ертуған Зейнуллинов (65 кг), Сабиржан Аққалиқов (75 кг) ва Сағиндиқ Тоғамбой (90 кг) бронза медалларини қўлга киритди.
Таъкидлаш жоизки, йирик турнирда мамлакатимиздан 10 нафар боксчи иштирок этди. Улардан Маҳмуд Сабирхан (55 кг) ва Ерхан Турдан (60 кг) мусобақадан четлатилган эди.
Ўзбекистон терма жамоаси халқаро турнирда иккита олтин медални қўлга киритди. Абдумалик Халоқов (60 кг) ва Тўрабек Ҳабибуллаев (90 кг) шоҳсупага кўтарилди.