10:11, 08 Декабрь 2020 | GMT +5
Нидерландияда коронавирус бўйича статистикаси ўсмоқда
BRÚSSEL. Kazinform – 7 декабрь, душанба куни Голландияда 7134 та коронавирус инфекцияси аниқланди. Жорий йилнинг 6 ноябридан бери биринчи марта мамлакатда кунлик касалланиш сони 7 мингдан ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сўнгги етти кун ичида Голландияда касалланганларнинг ўртача сони 5840 тага етди.
Бу бир ҳафта олдинги кўрсаткичдан 22 фоизга кўпдир.
Голландия Вазирлар Маҳкамаси расмийлари 8 декабрь куни Рождество таътилида пандемияга қарши қабул қилинадиган чоралар тўғрисида эълон қилишади.
Инфекция статистикасининг олти кунлик ўсишидан сўнг, «локдаун»ни заифлаштириш эҳтимоли паст. Голландиялик шифохоналарда даволанаётган беморларнинг сони тўрт кун қатор ўсиб бормоқда - 1660 киши, 470 нафар бемор интенсив терапияда.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков