Нидерландияда бугундан бошлаб қаттиқ локдаун жорий этилади

BRÚSSEL - GAAGA. Kazinform – Душанба куни Голландия Бош вазири Марк Рютте коронавирусга қарши курашнинг янги чоралари киритилганлиги сабабли аҳолига мурожаат қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Германиядан кейин Голландия ҳукумати жорий йилнинг 15 декабридан бошлаб «кучайтирилган локдаун»ни киритади.

Хусусан, озиқ-овқат, маданий-маиший муассасалардан ташқари дўконлар ёпиқ бўлади.

Бундан ташқари, Нидерландия Бош вазири аҳолини камида 2021 йил март ойининг ўрталарига қадар чет элга саёҳат қилишни режалаштирмасликка чақирди.

«Нидерландияга келган Европа Иттифоқи ва Шенген минтақасига аъзо бўлмаган давлатларининг фуқаролари коронавирус инфекциясининг манфий тест натижалари бўлиши керак», - деди у.

Ушбу талаб Голландия фуқароларига, Европа Иттифоқининг бошқа фуқароларига ва уларнинг оила аъзоларига тааллуқли эмас.


Сўнгги хабарлар