Нидерландия Бош вазири истеъфога чиқди
ASTANA. Kazinform – Нидерландия бош вазири Дик Схоф истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу қарор ўта ўнгчи сиёсатчи Герт Вилдерс Озодлик партиясини ҳукумат таркибидан чиқишини эълон қилганидан бир неча соат ўтиб қабул қилинди, деб хабар берди Euronews.

Вазият миграция борасидаги келишмовчиликлардан келиб чиққан. Ҳукумат коалицияси Вилдерснинг бошпана бериш ва оилаларни бирлаштиришни тўхтатиш режасини қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Вилдерс ўзининг бу ҳаракатини коалиция томонидан қўллаб-қувватланмагани билан изоҳлади.
"Озодлик партияси сайловчиларга тарихдаги энг қаттиқ бошпана сиёсатини ваъда қилди ва бу соҳада Европанинг энг қатъий давлатларидан бирига айланишни мақсад қилган. Биз бу масала бўйича режани тақдим этдик... Мен коалициядаги ҳамкорларим, ҳозир эса собиқ ҳамкорларимдан ёрдам сўрадим. Улар буни қўллаб-қувватламади", – деди сешанба куни журналистларга.
Вилдерснинг коалициядаги ҳамкорлари қарорни танқид қилиб, уни “тушуниб бўлмайдиган” ва “масъулиятсиз” деб атади. Партия етакчилари у “ўз манфаатларини мамлакат манфаатларидан устун қўйганини” айтди. Аввалроқ Голландия Озодлик партияси раҳбари Герт Вилдерс миграция назорати бўйича келишмовчиликлардан сўнг коалициядан чиқишини маълум қилганди.