14:37, 15 Сентябрь 2025 | GMT +5
Непалда норозилик намойишлари қурбонлари сони 72 кишига етди
ASTANA. Kazinform – Непал ҳукумати намойишлар чоғида 72 киши ҳалок бўлганини расман тасдиқлади, дея хабар беради Арменпресс Nepal Newsга таяниб.

Арменпресс хабарига кўра, бу маълумотни ҳукумат аъзоси Экнараян Арьял мамлакат янги бош вазирининг инаугурация маросимида тасдиқлаган.
Унга кўра, оммавий тартибсизликларда жароҳатланган 191 киши мамлакат бўйлаб турли шифохона ва тиббиёт муассасаларида даволаняпти.
Шунингдек, 8 сентябрдаги намойишлар пайтида ва 9 сентябрдаги ёнғин натижасида одамлар ҳалок бўлгани қайд этилди.
Аввал Непалдаги можаро қурбонлари сони 50 нафардан ошгани ва Сушила Карки Непалнинг биринчи аёл бош вазири бўлгани ҳақида хабар қилгандик.