Нариман Қурбанов гимнастика бўйича жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик Нариман Қурбанов Германиянинг Котбус шаҳрида гимнастика бўйича бўлиб ўтган лицензиялаш бўйича жаҳон кубоги ғолиби бўлди.

Нариман Қурбанов
Фото: olympic.kz

Спортни ривожлантириш дирекцияси хабарига кўра, Н.Қурбанов 15,433 балл тўплаб, олтин медални қўлга киритган.

Кумуш Иордания спортчисига (15300 балл) насиб қилган бўлса, Жанубий Корея вакили (15300 балл) бронза медалига сазовор бўлди.

Ушбу машҳур мусобақага 80 та давлатдан 370 та энг яхши спортчилар тўпланди.

Сўнгги хабарлар