Наманганда илк бор халқаро асал фестивали бўлиб ўтади

None
TASHKENT. UzA- Kazinform – Жорий йил 28-30 октябрь кунлари Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» истироҳат боғида Биринчи Наманган халқаро асал фестивали ўтказилади. Анжуман ЎР Туризм ва маданий мерос вазирлиги Наманган вилояти Бош бошқармаси томонидан ташкил этилмоқда, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Фестиваль давомида 250 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий асаларичи маҳсулоти намойиш этилади. Шунингдек, тадбирда асал маҳсулотлари, асаларичилик, асал йиғиш ва асалари уйи ҳақида маълумот тақдим этилади. Қолаверса, асал мумидан малҳам ишлаб чиқариш, асаларичиликка оид ҳунармандлик буюмлари тайёрлаш, асалнинг бир неча навини татиб кўриш имконига эга бўладилар.

Бундан ташқари тадбир дастуридан республикда қишлоқ хўжалиги туризмини ривожлантириш масаласига бағишланган илмий-амалий конференция, асал кўргазмаси, спорт мусобақалари, меҳмонлар учун концерт, асаларичилик соҳасидаги етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассислардан маҳорат дарслари ўрин олган.

Фестиваль доирасида «Афсоналар водийси» истироҳат боғида «Энг яхши қадоқланган асал» ва «Энг табиий асал» номинациялари бўйича танлов ўтказиш ҳам режалаштирилган.


Сўнгги хабарлар