14:02, 02 Январь 2021 | GMT +5
Нақадар гўзал манзара: Каспий денгизида қишлаётган юз минглаб оққушлар видеоси эълон қилинди
AQTAU. Kazinform - Ижтимоий тармоқларда Манғистау вилоятида қишлаётган оққушлар видеоси эълон қилинди, деб хабар бермоқда Kazinform.
Ноёб видеони Facebook саҳифасига Азамат Сарсенбаев жойлаштирган.
«Манғистау заминига 100 мингдан ортиқ оққушлар қишлаш учун учиб келишди. Мен ҳам бунчалик кўп оққушлар галасини умримда кўрмаганман. Оққушларни тасвирга олаётганимда қўлларим беихтиёр титраб, ҳис-туйғулар билан тўлиб тошдим. Бу шунчаки таърифлаб бўлмайдиган ўзал манзара», - деб ёзди Азамат Сарсенбаев.