Музей кечаси: Миллий музей пойтахтликларни қувонтиради
ASTANA. Kazinform - Анъанага кўра, 18 май куни соат 18:00 дан 00:00 гача Қозоғистон Миллий музейида Халқаро музейлар кунига бағишланган “Музей кечаси” акцияси доирасида “Музей – қадриятлар маскани” номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтади.

Тадбирдан кўзланган мақсад - халқимизнинг маънавий-маданий қадриятлари, тарихи ва маданиятини ўзида мужассам этган турли жанр ва услубдаги санъат асарларини бир маконда намойишэтишдан, музей хизмати, ундагиартефактлар ва экспонатларини кенг тарғиб қилишдан иборат.
Шу куни эрталаб соат 10:00 дан бошлаб «Балдырған гид» диққатга сазовор жойларига саёҳатлар, Миллий музейнинг илмий лойиҳалари доирасида нашр этилган китоблар тақдимоти, расм ва ҳайкалтарошлик намуналари нусхаларини яратиш бўйича маҳорат дарслари ҳамда музей машғулотлари доирасида Миллий музей лойиҳалари ўтказилади.
Соат 16:00да ҚР Рассомлар уюшмаси аъзоси Рафаэль Слекеновнинг «Тәңір нұры» номли шахсий кўргазмаси очилади.
Соат 18:00 дан бошлаб музей меҳмонлари Роза Бағланова номидаги «Қазақконцерт» давлат концерт ташкилотининг концерти, ҳунармандлар ярмаркаси, «Дала кескіндемесі: рәміздер, бояулар, бейнелер» ва «Ерлікке тағзым – елдіктің белгісі» кўргазмаларидан баҳраманд бўлишлари мумкин. мамлакат”, Миллий музейнинг Консервация ва реставрация хизмати томонидан маҳорат сабоқлари, “Музей коллекциясидан машҳур халқ дўмбираси садосини жонлантириш” мавзусидаги маъруза-концерт таклиф этилади.
Бундан ташқари, томошабинлар учун театрлаштирилган экскурсия, шоир нутқи ва «Жұлдызды гид. 10 жұлдыз. 10 жауһар» шоу-лойиҳаси ташкил этилади. Маданий-маърифий тадбир «Crossfire Show» спектакли билан якунланади.
Ушбу маданий тадбир анъанавий тарзда Миллий музейда ташкил этилади. Ўтган йили ташриф буюрганлар сони қарийб 48 минг кишини ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, “Халқаро музейлар куни” байрами 1977 йилда Халқаро музейлар кенгашининг Бош конференциясида таъсис этилган. Ўша йили Берлинда биринчи “Музей кечаси” тадбири бўлиб ўтди.