Мурожаатнома мамлакатнинг жадал инновацион ривожланишига катта туртки беради — Олжас Бектенов

ASTANA. Kazinform — Ҳукумат раҳбари Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни зудлик билан амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади. Бу ҳақда ҚР Бош вазир Олжас Беткенов маълум қилди.

Жолдау еліміздің жедел инновациялық дамуына зор серпін береді — Олжас Бектенов
Фото: Ағыбай Аяпбергенов / Kazinform

“Давлатимиз раҳбарининг “Сунъий интеллект давридаги Қозоғистон: долзарб масалалар ва уларни тубдан рақамли трансформациялар орқали ҳал этиш” номли Мурожаатномаси мамлакатимизни янада жадал инновацион ривожлантиришга катта туртки беради. Қозоғистоннинг келажаги технологик тараққиёт билан боғлиқ, шунинг учун Президент Қозоғистонни уч йил ичида тўлиқ рақамли давлатга айлантириш бўйича стратегик мақсадни қўйди”, – деди Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишида.

Шунингдек, Бош вазир, кенг кўламли рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини фаол жорий этиш давлат бошқарувининг замонавий технологик тизимини яратиш имконини беришини таъкидлади.

“Президентимиз таъкидлаганидек, давлат бошқарувига рақамли ёндашув унинг фуқаролар манфаатларига жавоб беришини таъминлайди, унинг шаффофлиги ва самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Оммавий рақамлаштириш диверсификация билан бир қаторда иқтисодиётни ҳар томонлама модернизация қилиш ва Қозоғистоннинг глобал майдонда рақобатбардош давлат сифатида ривожланишига хизмат қилади. Ҳукумат Мурожаатномада белгиланган вазифаларни зудлик билан амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади”, - дея қўшимча қилди Ҳукумат раҳбари.

Аввалроқ ҚР Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин ялпи ички маҳсулотни 2029 йилгача икки баравар ошириш вазифаси қўйилганини маълум қилганди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар