Мўғулистонда минус 38,1 даража совуқ қайд этилди

Кеча тунда Мўғулистон шимоли-ғарбидаги Завхон вилояти Тэлмэн сомонида минус 38,1 даража совуқ қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Атроф-муҳит метеорологияси ва мониторинги институти маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Синьхуага таяниб.

Мўғулистонда минус 38,1 даража совуқ қайд этилди
Фото: unsplash

“Мўғулистоннинг аксарият ҳудудларида қайд этилган совуқдан кейин чоршанба куни кечқурун Сухбаатар, Хэнтий, Дорнод ва Дорноговь вилоятларида кучли қор ёғди. Ноқулай об-ҳаво туфайли Шарқий Дорнод ва Дорноговь вилоятларида Хитой билан чегарада вақтинчалик йўллар ёпилди”, – дейилади расмий хабарда.

Метеорологларнинг фикрича, бундай аёз Мўғулистонда ҳафта охиригача сақланиб қолади. Умуман олганда, Мўғулистонда қиш қаттиқ ва узоқ бўлади. Ҳавонинг ҳарорати минус 25 даражадан 45 даражагача тушади.

Эслатиб ўтамиз, 1966 йилнинг 26 декабрида энг совуқ ҳаво — минус 55,6 даража совуқ Мўғулистон шимоли-ғарбидаги Увс вилоятининг Зуунговь сомонида қайд этилган.

Сўнгги хабарлар