15:36, 13 Февраль 2024 | GMT +5
Мўғулистонда 100 ва ундан катта ёшдаги 130 киши яшайди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Мўғулистонда 100 ва ундан катта ёшдаги 130 нафар кексалар истиқомат қилади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги МОНЦАМЭга таяниб хабар беради.

Ҳисоботда айтилишича, уларнинг 69 нафари вилоятларда, 61 нафари пойтахтда яшайди. Шундан аёллар 108 нафарни, эркаклар эса 22 нафарни ташкил этади.
Энг кўп юз йилликлар, яъни 100 ёш ва ундан катта ёшдаги 18 киши пойтахтнинг Хан-Уул туманида, 8 нафари Увурхонгай ва Тув вилоятларида истиқомат қилади.