Мўғул халқи бир ҳафта давомида Миллий байрамни нишонлайди
ASTANA. Kazinform – Жорий йилда Мўғулистонда “Наадам” миллий байрами 10-17 июль кунлари нишонланади, деб хабар беради Монцамэ.

4 июнь куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида Мўғулистон миллий байрами — “Наадам”ни нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
2025 йилда расмий дам олиш кунлари ҳисобланган 12 ва 13 июль кунлари шанба ва якшанба кунларига тўғри келганлиги сабабли улар чоршанба ва пайшанба кунлари — 16 ва 17 июль кунларига кўчирилди. Шундай қилиб, Наадамга бағишланган дам олиш кунлари 10 июлдан бошланади ва саккиз кун давом этади.
Фуқароларнинг таклиф ва илтимосларидан келиб чиқиб, ушбу қарор қабул қилинди. Унинг мақсади байрамни кенг миқёсда нишонлашга имкон бериш, ички туризмни қўллаб-қувватлаш, иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни сақлашдир.
Таъкидлаш жоизки, Наадам Мўғулистондаги энг йирик ва энг муҳим миллий байрамдир. Унинг номи "ўйин-кулги" ёки "ўйинлар" деган маънони англатади. Бу байрам азалдан мўғул халқи мустақиллиги ва бирлиги рамзи сифатида нишонланиб келинади.