Муддати ўтган ПЗР сертификати билан келган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан депортация қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳарнинг халқаро аэропортидан муддати ўтган COVID-19 ПЗР сертификати билан учиб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди, деб хабар беради ҚР Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси матбуот хизмати.
None
None

10 декабрь куни Қозоғистон Республикасига Германия, Мальдив Республикаси, Миср, БАА, Туркия, Украина, Россия, Беларусь Республикаси ва Ўзбекистондан 21 та халқаро рейслар учиб келди. 1668 та ҳаво йўловчиларидан – 1530 нафари ПЗР сертификати билан, 138 киши ПЗР сертификатисиз учиб келган. Уларнинг барчаси Қозоғистон Республикаси фуқаролари. Шу жумладан:

Нур-Султан шаҳар аэропортига - 10 та рейс, 886 йўловчи, ПЗР сертификати билан - 808, ПЗР сертификатсиз - 78;

Алмати шаҳар аэропортига - 6 та рейс, 600 та йўловчи, 554 таси ПЗР сертификати билан, 46 таси ПЗР сертификатсиз;

Қарағанди шаҳар аэропортига – 2 та рейс, барча йўловчилар ПЗР сертификат билан келишди;

Чимкент шаҳар аэропортига - 1 рейс, 135 йўловчи, ПЗР сертификати билан - 123, ПЗР сертификатсиз - 12;

Урал шаҳар аэропортига - 1 рейс, 38 йўловчи, ПЗР сертификати билан - 36, ПЗР сертификатсиз - 2;

Петропавл шаҳар аэропортига -1 рейс, барча 4 йўловчилар ПЗР сертификатлар билан келишди.

ПЗР сертификатсиз келган Қозоғистон фуқароларини келган жойидаги карантин касалхоналарига жойлаштирилди ва COVID-19га текширилди. Барча 139 фуқароларнинг тестлари уларнинг соғлом эканликларини кўрсатди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳридан учиб келган Ўзбекистон фуқароси муддати ўтган COVID-19 ПЗР сертификатини тақдим этганлиги учун Нур-Султан шаҳар аэропортидан депортация қилинди.

Сўнгги хабарлар