МСК: Илҳом Алиев Озарбайжондаги президентлик сайловида расман ғалаба қозонди

Озарбайжонда бўлиб ўтган президент сайловида Илҳом Алиев сайлов бюллетенларининг 100 фоизини қайта кўриб чиқиб, 92,12 фоиз (4 миллион 577 минг 693 овоз) билан ғалаба қозонди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

Azerbaijan
Фото: Trend

Озарбайжон Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) янгиланган маълумотларига кўра, Зоҳид Оруж 2,17 фоиз (107 877 овоз), Фозил Мустафо 1,98 фоиз (98 623 овоз), Гудрат Гасангулиев – 1,72 фоиз (85 607 овоз), Рази Нуруллаев - 0,80% (39 727 овоз), Эльшад Мусаев - 0,66 фоиз (32 956 овоз), Фуад Алиев - 0,53 фоиз (26 561 овоз) тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтди.

Президентлик учун 7 нафар номзод кураш олиб борди. Сайловларни 190 халқаро медиа ташкилоти кузатди.

Мустақил Озарбайжон тарихида биринчи марта сайлов бутун мамлакат ҳудудини, жумладан Қорабоғ минтақасини ҳам қамраб олди.

Сўнгги хабарлар