Москвада қозоқ аскарлари қолдиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг Москвадаги элчихонасида Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлган қозоғистонлик аскарларнинг жасадларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None

Улар Тверь вилоятидаги «Память поколений» ва «Фронтовые дороги» қидирув гуруҳлари томонидан топилган. 1903 йилда Алмати вилоятида туғилган Филипп Парасенко ва 1913 йилда Шимолий Қозоғистон вилоятида туғилган Иван Сурнинни аскар медалёнларида сақланган ёзувлар туфайли аниқлаш мумкин бўлди. Иккаласи ҳам 1942 йилда Ржев яқинидаги қонли жангда ҳалок бўлган.

photo

Қозоғистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчиси Даурен Абаев ўз нутқида Қозоғистон марҳум аждодларимизни ёдга олишини ва ҳурмат қилишини таъкидлади.

«Сизлар катта иш қилдингиз, ишончим комилки, уруш йилларида халқнинг жасорати ҳақидаги тарихий хотирамизни тиклаш ва асраб-авайлаш йўлида бундан кейин ҳам кўп ишларни амалга оширасиз», – дея қидирув гуруҳига миннатдорчилик билдирди.

«Атамнинг аманати» жамоат бирлашмаси бошқаруви раиси Мурат Молдағалиев бирлашманинг беш йиллик фаолияти давомида уруш йилларида бедарак йўқолган ва ҳалок бўлган 2,5 мингдан ортиқ қозоғистонликларнинг тақдирини аниқлаш мумкин бўлганини эслатди. Унинг айтишича, Иван Сурниннинг қариндошлари топилган, Филипп Парасенконинг қариндошлари эса қидириляпти.

photo

Яқин кунларда аскарларнинг қолдиқлари Қозоғистонга олиб келиниб, ҳурмат билан дафн этилади.

Тадбир давомида вафот этганлар насронийлик анъаналари бўйича сўнгги сафарга кузатиб қўйилди.

Ҳалок бўлган аскарларнинг қолдиқларини топиш бўйича Қозоғистон ва Россия қидирув гуруҳларининг биргаликдаги ишлари давом этади.

photo

Сўнгги хабарлар