Москвада қор қалинлиги 65 см гача етади
ASTANA. Kazinform – Болқон яриморолидан ҳаракатланган «Фрэнсис» циклони таъсирида 9 январь кечасига келиб Москвада қор қоплами қалинлиги 65 см гача етиб, январь ойидаги мунтазам кузатувлар тарихида мутлақ рекорд ўрнатилади, деб хабар беради Kazinform.
Бу ҳақда «Фобос» об-ҳаво марказининг етакчи мутахассиси Евгений Тишковец ўзининг Telegram-каналида ёзди.
Унинг сўзларига кўра, аввалги максимал қор ёғиши 57 см бўлган.
“Бу фақат бошланиши холос. Қалин қор кундузги вақтда, эрталаб соат 9:00 дан тушдан кейин соат 15:00 гача ёғади. 9 январь куни қўшимча 17–22 мм ёғингарчилик кузатилади. Кечга томон Москвада баландлиги 65 см гача етадиган қор уюмлари пайдо бўлади, — деб ёзди у.
Мутахассис таъкидлаганидек, "Фрэнсис" циклони таъсирида Москва вилоятида ойлик ёғингарчилик нормасининг 2/3 қисми ёғди.
Қор ёғиши кечқурун соат 21:00 дан кейин пасая бошлайди ва 10 январь куни кечаси ва эрталаб камаяди.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 17 м/с га етади. Кучли қор бўронлари шароитида Шереметьево, Внуково, Жуковский ва Домодедово аэропортларида кўриниш 500-800 м гача ёмонлашади.
Бундан ташқари, Калуга, Орёл, Тула, Рязань, Курск, Липецк, Брянск, Нижний Новгород ва Владимир вилоятларида ғайритабиий даражада кучли қор ёғди.
Аввалроқ Германияда "Элли" циклони туфайли кучли қор ва муз ёғиши ҳақида хабар берган эдик.