Момақалдироқ, ёмғир, дўл: Қазгидромет 2 май куни учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди
ASTANА. Кazinform – “Қазгидромет” РДК 2 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Компания маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳавога атмосфера фронтал ҳудудлари таъсир кўрсатади, бунинг натижасида момақалдироқ ва ёмғир, кечаси жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), республиканинг ғарби ва жануби-шарқида дўл ёғиши мумкин.
Фақат Қозоғистон Республикасининг жануби-ғарби ва шимоли-ғарбида кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Мамлакат бўйлаб шамол кучайиши, ғарб ва жануби-шарқда кучли шамол ва чанг бўрони, кечаси ва эрталаб республиканинг шимоли ва шарқида туман тушиши кутилмоқда.
Қостанай вилоятининг шарқида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимолида, шарқида ва Абай вилояти шимоли ва марказида 1—3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Ақтўбе вилояти шимолида, Улитау вилоятида, Ақмола вилояти ғарбида 1-2 даража совуқ бўлади.
Қизилўрда, Жамбил, Туркистон вилоятларида, Алмати вилоятининг ғарби ва марказида, Қарағанди вилоятлари жанубида, Ақтўбе вилоятининг жануби ва жануби-шарқида, Манғистау вилоятининг шимоли-шарқида, шарқи ва марказида, Улитау вилояти марказида, Жетису вилоятининг жанубида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли-ғарби ва жанубида, Абай вилоятининг шимоли-ғарби, жануби ва марказида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда.