19:17, 09 Январь 2023 | GMT +6
Мисрдаги Сувайш каналининг саёз қисмида юк кемаси тиқилиб қолди
CAIRO. Кazinform – Миср шимолида жойлашган Эл-Кантара шаҳрида юк кемаси Сувайш каналининг саёз қисмида қолиб кетди, дея хабар беради Кazinform Аnadoly агентлигига таяниб.
Каналга хизмат кўрсатувчи LethAgencies компаниясининг маълум қилишича, буксирлар MV Glory юк кемасини кўчиришга ҳаракат қилишган.
Украинадан 65 минг тонна маккажўхори юк кемаси Хитойга йўл олган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ёзида Ever Given мега-контейнер кемаси Сувайш каналида қолиб кетган эди. Ўшанда канал бўйлаб ҳаракат бутунлай ёпилган эди.
Мисрнинг Сувайш канали Ўрта ер денгизи ва Қизил денгизни боғлайди, у орқали юк кемалари ўтади.
Фото: aa.com.tr