Мисрдаги мусобақада қозоғистонлик теннисчи ғалаба қозонди
Қозоғистонлик Григорий Ломакин Шарм-эль-Шейх (Миср) ITF турнирининг жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлди, деб хабар беради Кazinform.
Мусобақанинг 1-ракеткалари Г.Ломакин ва россиялик Евгений Филиппов финалда италиялик Томассо Компануччи ва сербиялик Виктор Йович билан бош соврин учун баҳслашди.
Италия-Сербия дуэти учрашувнинг 2-ракеткалари сифатида қайд этилганига қарамай, ўйин тақдири икки сетда ҳал бўлди.
Қозоғистон-Россия жуфтлиги рақибларини 6:2, 7:5 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, 25 ёшли қозоғистонлик теннисчи ушбу турнирнинг жуфтлик баҳсларида ғолиб чиқди. Натижада Г.Ломакин ATP Live жуфтлик рейтингида 321-ўриндан 316-ўринга кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи Мисрдаги турнир финалига чиққани ҳақида ёзган эдик.
Шунингдек, қозоғистонлик ёш теннисчилар Таиланддаги турнирда чемпион бўлишди.