Қозоғистонлик теннисчи Мисрдаги турнирнинг финал босқичига чиқди

Қозоғистонлик теннисчи Мисрдаги турнирнинг финал босқичига чиқди
Фото: Sports.kz

Қозоғистонлик Григорий Ломакин Шарм-эль-Шейхда (Миср) ITF туркумига кирувчи турнирнинг финал босқичига чиқди, деб хабар беради Кazinform.

Мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган Г.Ломакин россиялик Евгений Филиппов билан биргаликда ярим финалда германиялик Карло Чубелич ва британиялик Жакомо Ревеллига қарши маҳорат кўрсатди.

Кескин баҳсларга бой ўтган учрашувда Қозоғистон-Россия жуфтлиги 7:6 (7:4), 6:7 (4:7), 12:10 ҳисобида зафар қучди.

Григорий Ломакин ва Евгений Филиппов финалда италиялик Томмазо Компануччи ва сербиялик Виктор Йович билан бош соврин учун курашади.

Сўнгги хабарлар