Мисрда археологлар бир йўла 30 та мўмиёланган жасадларни топишди

NUR-SULTAN. Kazinform – Археологлар Мисрнинг Асуан шаҳрида ёқиб юборилган бино ичида қадимги оилавий мақбарани аниқлашди, деб ёзган Live Science журнали. Бу ҳақда Kazinform ЎзАга таяниб хабар беради.
None
None

Мутахассислар ичкарида турли ёшда бўлган 30 та мўмиёланган жасад топишди. Уларнинг орасида кекса ёшдагилар, болалар, ҳатто энди туғилган гўдак ҳам бор экан.

Олимлар мақбаранинг ёшини ҳали аниқлай олмаган бўлсада, уларнинг гумонича, бир оила вафот этган яқинларини аср давомида дафн қилиб келган.

Милан университети профессори, мисршунос ва қазишма ишлари раҳбари Патриция Пьячентининг таъкидлашича, мақбара эрамиздан аввалги I асргача бўлган Птолемеев ва Рим даврига тегишли бўлиши мумкин.

Кўплаб қабрлар ер остида ёки қояли тепаликларда қазилган бўлса, ушбу мақбара бино ичидан топилгани билан аҳамиятлидир. Шу боис у қурбонлик қилиш учун фойдаланилган, деган фаразлар ҳам илгари сурилмоқда.

«Водийда жойлашгани боис, ушбу бино қурбонлик қилишда фойдаланиладиган муқаддас жой ҳисобланиб, Асуанда жуда қадрланган ҳосил худоси Хнумга қурбонлик келтириладиган жой бўлиши мумкин», - дея изоҳ беради Пьячентини.

Олимлар гуруҳи бино деворларида олов изларини аниқладилар. Уни маросим ўтказувчилар ёки талончилар қолдирган бўлиши мумкин. Лекин ичкарида топилган ҳайвон суяклари, ўсимлик ва меваларнинг қолдиқлари, идиш парчалари, тақинчоқлар ва бошқа буюмларнинг топилиши бу ерда маросимлар ўтказилганига ишора қилади, дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар