Мирзиёев Қозоғистон-Ўзбекистон дипломатик муносабатларининг 30 йиллиги муносабати билан Тоқаевга телеграмма йўллади

Ўзбекистон Президенти ушбу даврда муҳим натижаларга эришилгани, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталари мустаҳкамланганига эътибор қаратди.
– Кейинги йилларда муносабатларимиз ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлаш, катта ҳурмат ва дўстона қўшничилик муносабатлари, шунингдек, стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойилларига мувофиқ жадал ривожланмоқда. Юқори даражадаги очиқ, конструктив ва фаол мулоқот, шунингдек, давлатлараро ва ҳукуматлараро муносабатларни тартибга солувчи самарали амалий механизмлар ўзаро ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш учун мустаҳкам асос бўлишини алоҳида таъкидламоқчиман, — дейилади табрик телеграммасида.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21-23-ноябр кунлари Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданияти кунлари муштарак тарихга эга қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашини таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги кўп томонлама муносабатларнинг янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.