Минскда КХШТ саммити бошланди

Беларусь Президенти Александр Лукашенко саммитга келган давлат раҳбарларини маросим залида кутиб олди. Улар Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентларидир. Давлат раҳбарлари биргаликда суратга тушгач, Александр Лукашенко раислигида КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессияси бўлиб ўтади.
Минскдаги саммитга КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари орасида Арманистон Бош вазири Никол Пашинянгина қатнашмади. Бу ҳақда аввалроқ эълон қилинган эди. Арманистон раҳбарининг интеграция тадбирларида иштирок этишдан бош тортиши биринчи марта эмас. Октябрь ойида у МДҲнинг Бишкекдаги саммитида қатнашмади.
Давлат раҳбарлари кичик гуруҳда халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади, сессиялараро даврда эса КХШТ фаолиятини сарҳисоб қилади. Президентлар КХШТ Бош котиби маълумотларини тинглайдилар, фикр алмашадилар.
Ялпи мажлисда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев сўзга чиқиши режалаштирилган. У ўз мамлакати КХШТга раис бўлганида асосий иш йўналишларини гапириб беради.
Саммит якунида президентлар КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши декларациясини имзолайдилар. Имзоланадиган ҳужжатлар орасида КХКнинг инқирозга қарши курашиш тизимини ривожлантириш, Ташкилотнинг қўшма матбуот маркази фаолияти, “Вместе к миру” медали, КХК бюджетини тасдиқлаш билан боғлиқ қарорлар бор.
Шунингдек, давлат раҳбарлари КХК Қўшма штаби раҳбари лавозими, Бирлашган штаб тузилмаси, Котибиятда квота хизматларини тақсимлаш, КХК мукофотлари, ташкилотга раислик ва КХКнинг навбатдаги мажлиси вақти ва жойи тўғрисида қарорлар қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Минскдаги Мустақиллик саройига борди. Давлат раҳбарини Беларусь президенти Александр Лукашенко кутиб олди.