Миллий жамғарма – болаларга: Янги йилдан бошлаб болалар ҳисобларига маблағлар туша бошлайди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда «Миллий жамғарма – болаларга» лойиҳаси доирасида янги йилдан бошлаб маблағлар болалар ҳисобига туша бошлайди. Бу ҳақда Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилган Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Шу ўринда одамларнинг ҳаёт сифатига бевосита таъсир кўрсатган айрим чора-тадбирларни айтиб ўтмоқчиман. Масалан, 2020 йилдан бошлаб ўқитувчиларнинг маоши икки баравар ошди. Шифокорларнинг маоши ҳам сезиларли даражада ошди. Ҳозир уларнинг даромади мамлакатдаги ўртача маошдан анча юқори. Аҳолига пенсия жамғармасининг бир қисмидан фойдаланиш имконияти берилди. Бу лойиҳадан миллионга яқин одам фойдаланди – уй-жой муаммосини ҳал қилди ва бошпанага эга бўлди», – деди Давлат раҳбари.

Президент «Қулай мактаб» лойиҳаси доирасида 400 га яқин мактаб бунёд этилишини айтди.

«Ҳозир қишлоқ жойларда 300 дан ортиқ соғлиқни сақлаш муассасаси барпо этилмоқда. «Миллий жамғарма – болаларга» лойиҳаси ишга туширилди. Шу туфайли янги йилдан бошлаб болалар ҳисобига маблағлар туша бошлайди. Ўзлаштирилмаган ёки қонунга хилоф равишда берилган 8 миллион гектар ер давлат мулкига қайтарилди. Бажарилган чора-тадбирларнинг фақат бир қисмини айтиб ўтдим. Ҳақиқатдан ҳам жуда кўп ишлар қилинди ва бу ишлар келажакда давом этади», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram