Миллий қурултой: бугун ишчи секцияларининг йиғилиши бошланади

ASTANA. Kazinform – Бугун Қизилўрдада Миллий қурултойнинг секциялари йиғилиши бошланади.

ашылуы
Коллаж: Kazinform

Хусусан, 20 январда Миллий қурултойнинг бешинчи йиғилиши Қизилўрда шаҳрида бўлиб ўтади. Йиғилишда Давлат раҳбари иштироқ этиши, таниқли давлат ва жамоат арбоблари, сиёсий партиялар, нодавлат сектор, бизнес уюшмалари, эксперт уюшмалари ва вилоятларнинг жамоат кенгашлари вакиллари қатнашишлари режалаштирилган.

19 январда эса 4 та ишчи секциядан иборат йиғилиш бўлиб ўтади:

– “Фуқаролик жамияти”;

– “Маданият. Санъат. Маънавият”;

– “Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш”;

– “Таълим ва фан”.

Миллий қурултой аъзоси Серик Ақилбайнинг сўзларига кўра, Миллий қурултойнинг Қизилўрда шаҳрида бўлиб ўтадиган бешинчи йиғилишига тайёргарлик суръати жуда яхши.

«Олдинги тўртта қурултойда кўтарилган мавзулар бўйича бир қатор қонунлар қабул қилинди ва бир қатор масалалар ҳал қилинди. Ва менимча, 20 январда бўлиб ўтадиган бешинчи йиғилишда Парламентни ислоҳ қилиш мавзуси кўриб чиқилади. Қурултой доирасида ҳуқуқий таълим масаласи ҳақида гапиришим мумкин. Умуман олганда, бу йилги йиғилиш ўтган йилга қараганда эртароқ ўтказилиши режалаштирилган ва ҳозирда қизғин тайёргарлик ишлари олиб бориляпти», - деди С. Ақилбай.

Сергей Пономарев
Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

Мажлис депутати, Миллий қурултой аъзоси Сергей Пономаревнинг сўзларига кўра, Миллий қурултой жамиятдаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланди. Унинг доирасида шаҳар ва қишлоқ аҳолисини чинакам ташвишга соладиган мавзулар кўтарилади.

«Миллий қурултойда ишонч майдони шаклланди, бу ерда ҳамма очиқ ва аниқ гапириш имкониятига эга. У ерда турли мавзулар, яъни ташқи ва ички сиёсат, давлатчилик, коммунал йўналиш, шунингдек, бошқа ҳар қандай масалалар кўриб чиқилади», - деди депутат.

Шу муносабат билан у муҳокама қилинган масалалар бўйича муҳим қарорлар қабул қилинаётганини ва қонун лойиҳалари ишлаб чиқилаётганини эслатди. Қурултой аъзолари томонидан кўтарилган барча тегишли мавзулар эътибордан четда қолмайди.

«Бешинчи йиғилишда сунъий интеллект ва унга боғлиқ масалалар, рақамлаштириш муҳокама этилади, деб ўйлайман. Бундан ташқари, давлат тилини янги усуллар билан, ҳатто стандарт бўлмаган усуллар билан ўрганиш ҳақида таклифлар бўлиши керак деб ўйлайман. Албатта, атроф-муҳитни мухофаза қилиш масаласи эътибордан четда қолмайди... Хусусан, иш жуда кенг. Парламент ислоҳоти мавзусини муҳокама қиламиз, деб ишонаман. Умуман олганда, Қурултой қатнашчиларининг кўнглидаги ушбу масалалар тўлақонли ўрганилади, деб ўйлайман", - деди С. Пономарев.

Аввал хабар қилинганидек, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий Қурултой йиғилиши санасини белгилади

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 14 мартда Бурабайда Миллий Қурултойнинг IV йиғилиши бўлиб ўтган эди. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан Миллий Қурултойда кўтарилган асосий масалалар билан ҳаволани босиш орқали танишишингиз мумкин.

Аввалроқ, Қурултойнинг Қизилўрдада ўтиши қандай аҳамиятга эга эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар