21:33, 11 Апрель 2022 | GMT +5
Миллий банк доллар сотиб олиш ва сотиш нархи фарқини чеклайди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Миллий банки хорижий валютанинг тенгега нисбатан курсининг нархи ўзгаришига чеклов белгилади, деб хабар беради Kazinform.

Ҳужжат билан ваколатли банклар ва ваколатли ташкилотларнинг айирбошлаш шохобчалари орқали амалга ошириладиган операциялар учун нақд хорижий валютани сотиб олиш курсининг сотиш курсидан четга чиқиш чегарасининг рухсат этилган қийматлари тасдиқланди.
Хорижий валютани тенгега сотиб олиш курсининг сотиш курсидан четланишининг белгиланган чегараси 2023 йил 1 январгача бўлган даврда АҚШ доллари учун 15 тенге ва евро учун 20 тенгени ташкил этади.
Ушбу чекловлар нақд пулсиз айирбошлаш операцияларига тааллуқли эмас.
Қарорнинг тўлиқ матни билан Қозоғистон Миллий банки сайтида танишиш мумкин.